📍 Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда
2026-06-03 13:45:00 / Янгиликлар

Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли осойишталигини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида маҳаллалар, савдо шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларга шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, хонадонлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини техник қўриққа топшириш, шунингдек, сигнализация ва видеокузатув тизимларидан самарали фойдаланиш орқали хавфсизликни янада кучайтириш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг мурожаатлари тингланиб, хавфсизликни таъминлашга оид таклиф ва мулоҳазалар ўрганилмоқда.
Мазкур профилактик тадбирлар туманда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


