📍 «Кумуш тола» хирмони юксалмоқда
2026-06-03 10:30:00 / Янгиликлар

Сўх туманида пилла йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Туманнинг ўзига хос иқлим шароити сабаб баҳор кечроқ келиши билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан пилла ҳосили ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кечроқ етилади.
Офтобру маҳалласида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоли Гулнора Курганованинг маълумотига кўра, мазкур маҳаллада яшовчи, кўп йиллик тажрибали пиллакор Саодатхон Эгамбердиева ҳам бугунги кунда пилла терими билан банд. Икки қути ипак қурти парваришлаган пиллакорнинг ҳосилни режадан ортиқ топшириш нияти бор.
Пилла йиғимида қўни-қўшнилар ҳам ҳашар йўли билан фаол иштирок этмоқда. Жараён билан танишиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафарова пиллакор хонадонига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
🌿 Пиллачилик - меҳнат, сабр ва бараканинг тимсоли.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





