Рақамлар гапирганда
2026-06-03 10:05:00 / Янгиликлар

📊 Сўх туманида хизматлар соҳаси барқарор ўсмоқда
2026 йил январь–март ойларида Сўх туманида жами 169,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,5 фоиз ўсиш таъминланди. Кичик тадбиркорлик субъектларининг хизматлар соҳасидаги улуши 63,1 фоизни ташкил этди.
1 апрель ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият юритаётган корхоналар сони 554 тага етди. Йилнинг дастлабки уч ойида 25 та янги корхона ташкил этилди.
Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари ҳиссасига тўғри келиб, 97,5 млрд сўм ёки жами хизматларнинг 57,4 фоизини ташкил қилди. Шунингдек, молиявий хизматлар улуши 15,8 фоиз, савдо хизматлари эса 15,2 фоиз бўлди.
Энг юқори ўсиш суръатлари транспорт хизматларида (114,8 %), молиявий хизматларда (112,6 %), таълим соҳасидаги хизматларда (112,5 %) ва ижара хизматларида (111,4 %) қайд этилди.
Ҳисобот даврида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 млн 908 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 110 фоизга ўсди.
Мазкур кўрсаткичлар Сўх туманида хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
