Фуқаролар қабули ўтказилди
2026-06-03 09:50:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев ҳамда туман идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида турли масалалар билан мурожаат этган фуқаролар юзма-юз мулоқотда ўз таклиф ва муаммоларини баён этдилар. Барча мурожаатлар диққат билан тингланиб, ҳар бир масала бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мурожаатларни тизимли ва манзилли тарзда ҳал этиш мақсадида масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



