🥔 Картошкачиликда янги босқич: Янгиқўрғонда амалий семинар
2026-06-03 08:40:00 / Янгиликлар

Картошка етиштириш ва уруғчилигини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги амалий семинар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги "Исковот Ризқ рўз" агрофирмасига қарашли "Анваров Элёр" фермер хўжалигида бўлиб ўтди.
Унда қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари, соҳа илмий муассасалари вакиллари, мутахассислар, фермерлар ҳамда картошкачиликка ихтисослаштирилган Сўх ва Булунғур туманлари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида картошка етиштиришда илғор агротехнологиялар, юқори ҳосилли навлар, уруғчилик тизимини такомиллаштириш ва сув тежамкор технологияларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар тажриба майдонларини кўздан кечириб, мутахассислар тавсиялари билан танишдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









