📊 Сўх туманида кичик бизнес иқтисодиётнинг муҳим таянчига айланмоқда
2026-05-14 08:45:00 / Янгиликлар

2026 йил январь-март ойлари якунларига кўра, туманда кичик тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши юқори бўлди.
🔹 Экспорт - 100%
🔹 Қишлоқ хўжалиги - 98,2%
🔹 Инвестициялар - 90,4%
🔹 Импорт - 90,2%
🔹 Қурилиш - 90,0%
🔹 Чакана савдо - 86,5%
Шунингдек, туманда:
▫️ саноат ҳажми - 34,8 млрд сўм,
▫️ қишлоқ хўжалиги - 100,7 млрд сўм,
▫️ хизматлар - 169,8 млрд сўм,
▫️ чакана савдо - 295,6 млрд сўмни ташкил этди.
Экспорт ҳажми 1,9 млн АҚШ долларига етди.
Мазкур натижалар ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарасини кўрсатмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
