🟢 Туманда пилла парвариши ишлари қизғин давом этмоқда
2026-05-13 09:20:00 / Янгиликлар

Айни кунларда туманимизда пилла парвариши ишлари қизғин паллага кирди. Шу муносабат билан “Ҳушёр” ширкат хўжалигининг Шарқобод участкасида пиллакорлар томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, соҳа мутахассислари томонидан амалий тавсиялар берилди.
Таъкидлаш жоизки, Сўх тумани ҳудудларининг иқлим шароити бир-биридан фарқ қилади. Айни вақтда “Сўх” ва “Ҳушёр” ширкат хўжаликларида пиллакорлар ипак қурти парвариши билан банд бўлса, “Озод” ширкат хўжалигида етиштирилган пиллани йиғиб олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Маълумот учун, 2026 йилда туманда тут ипак қурти парваришлаш ва пилла хомашёси етиштириш бўйича жами 681 қути тут ипак қуртидан 41 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган.
Шундан:
🔹 ширкат ва фермер хўжаликларида - 564 қути тут ипак қуртидан 34 тонна;
🔹 касаначилар томонидан - 117 қути тут ипак қуртидан 7 тонна пилла хомашёси етиштириш белгиланган.
Бугунги кунда пиллачилик соҳасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






