Туманда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2026-05-13 09:00:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда олиб бораётган ишлари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Жумладан, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларни кредит маблағлари орқали қўллаб-қувватлаш ҳамда бандликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмаслиги қайд этилди.
Шунингдек, айрим кўрсаткичлари паст бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилиши, шу билан бирга фаол ва самарали иш тажрибасига эга мутахассисларнинг тажрибаларини оммалаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур йўналишда ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




