Сўх туманида иқтисодий ўсиш суръатлари сақланмоқда
2026-05-13 08:05:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг январь–март ойлари якунларига кўра, Сўх туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда барқарор ўсиш қайд этилди.
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 34,8 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 112,3 фоизни ташкил қилди. Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 40,9 млрд сўмга етди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 100,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қурилиш ишлари ҳажми 34,5 млрд сўмни, чакана товар айланмаси эса 295,6 млрд сўмни ташкил этди.
Бозор хизматлари ҳажми 169,8 млрд сўмга етган бўлса, ташқи савдо айланмаси 3,7 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Экспорт ҳажми 1,9 млн долларга етди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур кўрсаткичлар ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги ишлар самараси ҳисобланади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
