📢 ЭЪЛОН!
2026-05-12 19:00:00 / Янгиликлар

Ҳурматли фуқаролар!
2026 йил 13 май, чоршанба куни соат 14:00 да Сўх тумани Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сўх тумани ҳокими бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий, иқтисодий, коммунал ва бошқа муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.
📍 Манзил: Сўх тумани, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини, 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
