📍 Сўх тумани ҳокими фуқароларни қабул қилди
2026-05-12 14:45:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммо ва таклифлари юзма-юз тингланди.
Мурожаатлар асосан даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, ер ва кадастр масалалари ҳамда бошқа ижтимоий йўналишларга оид бўлди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини таъкидлаб, масъулларга масалаларни қонун доирасида, адолатли ва тезкор ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, айримлари бўйича масъулларга муддатли вазифалар юклатилди ҳамда фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









