⚠️ ДИҚҚАТ! КИБЕР ЖИНОЯТЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
2026-05-12 10:40:00 / Янгиликлар

Сўх тумани Сариканда МФЙ ҳурматли аҳолиси!
Ҳозирги кунда телефон орқали фирибгарлик, банк карта маълумотларини ўғирлаш, Telegram ва ижтимоий тармоқлардаги алдовлар кўпаймоқда. Кибержиноятчилар турли йўллар билан фуқароларнинг пул маблағларини талон-торож қилмоқда.
❗️ ҚУЙИДАГИЛАРГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР БЕРИНГ:
🔹 Банк карта рақами, SMS код ва паролларни ҳеч кимга айтманг.
🔹 “Сиз ютуқ ютдингиз”, “кредит чиқариб берамиз”, “осон пул топиш” каби хабарларга ишонманг.
🔹 Номаълум ҳаволалар (link) ни босманг.
🔹 Telegram, Instagram ва бошқа тармоқларда сохта аккаунтлардан эҳтиёт бўлинг.
🔹 Телефон орқали ўзини банк ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништирган шахсларга ишонманг.
🔹 Картангиздан пул ечилса зудлик билан банк ва ички ишлар органларига мурожаат қилинг.
🛡 ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КИБЕР ЖИНОЯТЛАРДАН АСРАНГ!
Огоҳлик — хавфсизлик гарови!
Сариканда МФЙ профилактика инспектори, катта лейтенант Ҳакимов Достон Ўктамжонович
📞 +998 99 775 05 67
