🏆 ҒАЛАБА МУБОРАК! 🏐🌟
2026-05-08 10:20:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари хотин-қизлари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида ўтказилган вилоят босқичидаги “Касаба уюшмаси кубоги” аёллар волейбол мусобақасида Сўх тумани 21-сонли умумтаълим мактаби жамоаси муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 🥇🏐
Мазкур ютуқ - жамоа аъзоларининг спортга бўлган юксак қизиқиши, мустаҳкам иродаси, аҳиллиги ва ғалабага бўлган интилишининг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Айниқса, таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган аёлларимизнинг спорт майдонларида ҳам юқори натижаларни қайд этаётгани барчамиз учун ғурур ва ифтихор манбаидир.
Ғолиба жамоамизни ушбу қутлуғ зафар билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгусида ҳам янги-янги ютуқлар, улкан ғалабалар ва муваффақиятлар тилаймиз.
Сўх аёллари - юртимиз ифтихори, жамиятимиз таянчи ва ғуруримиздир!
🏅 Ғалаба муборак бўлсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


