💡 “КЕЛАЖАК ҲОЗИР”: ЁШЛАР УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2026-05-07 18:15:00 / Янгиликлар

Сўх туманида ёшларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Келажак ҳозир” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар туман ҳокимининг сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси Бузругмеҳр Султоналиев иштирокида ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга сунъий интеллектнинг бугунги кундаги аҳамияти, таълим ва кундалик ҳаётдаги ўрни ҳамда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, рақамли технологиялар бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
Мазкур семинар ёшларни замонавий касбларга йўналтириш ва уларнинг технологияларга бўлган қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



