📍 СЎХ ТУМАНИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-05-07 17:30:00 / Янгиликлар

Бугун Сўх тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова томонидан Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи қурт боқувчи хотин-қизлар хонадонларига ташриф амалга оширилди.
Ташриф давомида пиллачилик билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг иш жараёнлари, меҳнат фаолияти ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.
Суҳбатлар жараёнида соҳадаги мавжуд имкониятлар, самарали иш ташкил этиш ва даромадни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, хотин-қизларга зарур тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


