📊 СЎХ ТУМАНИДА 2026 ЙИЛ УЧУН 5 ТА “ДРАЙВЕР” ЛОЙИҲА БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
2026-05-06 08:45:00 / Янгиликлар

Сўх туманида иқтисодий ўсиш нуқталарини шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2026 йил учун 5 та муҳим “драйвер” лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳалар асосан Ровон, Демурсад, Қалъа, Мулон ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини қамраб олади.
📌 ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ:
🔹 Лойиҳалар сони - 5 та
🔹 Яратиладиган янги иш ўринлари - 440 та
🔹 Бюджетдан талаб этиладиган маблағ - 16,1 млрд сўм
🔹 Ташаббускор маблағи - 261 млрд сўм
🔹 Банк кредити - 45 млрд сўм
🔹 Хорижий инвестиция - 3 млн доллар
🔹 Ўзлаштирилиши режалаштирилаётган жами инвестиция - 343,2 млрд сўм
📍 Лойиҳалар доирасида:
- автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлаклари қуриш;
- ички йўлларни таъмирлаш;
- ташқи ёритиш тизимларини ўрнатиш;
- ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилаш;
- туристик ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш;
- балиқчилик, дам олиш ва экотуризм йўналишларида янги объектлар ташкил этиш режалаштирилган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши туман иқтисодиётида янги ўсиш нуқталарини шакллантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
