📌 ҚУРТЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
2026-05-02 10:55:00 / Янгиликлар

Сўх туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова томонидан Тул, Қалъача ва Ғазнов маҳаллаларида истиқомат қилувчи қурт боқувчи оилалар хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида қурт боқувчиларнинг яшаш шароитлари, меҳнат жараёнлари ҳамда соҳадаги мавжуд масалалар ўрганилди. Жумладан, Шукрихон Юлдошева, Сурайёхон Комилова, Каминахон Улмасова ҳамда Ижобатхон Камолиддинова билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фаолияти, эришган натижалари ва келгусидаги режалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатлар жараёнида қуртчиликни янада ривожлантириш, оилалар даромадини ошириш, иш самарадорлигини кўтариш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




