📌 Пайшанба - Ёшлар куни
2026-04-30 09:55:00 / Янгиликлар

Сўх туманида “Пайшанба - ёшлар куни” доирасида қатор муҳим ва амалий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Жумладан:
- Кам таъминланган ёшларни доимий иш билан таъминлаш
- Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кредит ва ажратмалар бериш
- Асбоб-ускуна билан таъминлашга кўмаклашиш
- Касб ва хорижий тил ўқув курсларига жалб этиш
- Ёшлар мурожаатларини жойида ҳал этиш
- Меҳнат миграциясидаги ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш
Барча тадбирлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмак беришга қаратилган.
👉 Бизни кузатиб боринг - барча янгиликлар тезкор ва ишончли тарзда етказилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
