📌 Семинар орқали муҳим фармон мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
2026-04-30 09:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-252-сонли “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш мақсадида видеоконференц алоқа орқали семинар ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбир ҳисоб палатаси ҳамда молия вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Семинарда Фармонда белгиланган устувор вазифалар, жумладан давлат аудити тизимини такомиллаштириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва назорат механизмларини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, видеоселектор йиғилишида Сўх туманидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида тегишли корхона ва ташкилотлар, давлат муассасаларининг соҳага дахлдор вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида иштирокчиларга янги тартиблар, амалий механизмлар ва уларни жойларда самарали жорий этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









