🔷 ЛОЙИҲА: СЎХДА ЮҚОРИ ҲОСИЛДОР КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ
2026-04-30 08:50:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Сўх туманида қишлоқ хўжалигини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Унга кўра, “Озод” ва “Сўх” ширкат хўжаликлари томонидан 100 гектар ер майдонида Голландиянинг юқори ҳосилдор “Arizona” навли картошка уруғи етиштирилмоқда.
🔹 Экиладиган майдон — 100 гектар
🔹 Талаб этиладиган уруғлик — 300 тонна
🔹 1 гектардан кутилган ҳосил — 35 тонна
Айни пайтда ер майдонларида агротехник ишлар тўлиқ амалга оширилиб, экинлар парвариши замонавий технологиялар асосида олиб борилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач:
✔️ Йиллик 3–3,5 минг тонна картошка етиштирилади
✔️ Ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш имконияти кенгаяди
✔️ Қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришилади
✔️ Йиллик 10 миллиард сўмгача даромад олиш кутилмоқда
Бу каби лойиҳалар Сўх туманида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
