Талаба-ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди
2026-04-24 18:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Ф. Аманов ҳамда судьялар У. Эргашев, И. Турсунов ва Г. Холматовалар томонидан Фарғона давлат университети талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралда қабул қилинган “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти кенг ёритилди.
Хусусан, Фармонга мувофиқ «Ўзбекистон - 2030» стратегияси бўйича 2023–2025 йилларда эришилган самарадорлик кўрсаткичлари ва ўтказилган баҳолаш натижалари асосида 2026–2030 йилларга мўлжалланган янгиланган стратегия тасдиқлангани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши мақсадлари ва унда белгиланган устувор вазифалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати якунида талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

