Соғлом ҳаёт — барқарор келажак кафолати
2026-04-24 17:10:00 / Янгиликлар

Антинарко тарғиботи - гиёҳвандлик воситаларининг инсон саломатлиги, оила мустаҳкамлиги ва жамият ривожига келтирадиган салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар мажмуасидир. Унинг асосий мақсади ёшлар ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда гиёҳванд моддаларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдан иборат.
Сўх туманида ҳам мазкур йўналишда тарғибот ишлари изчил олиб борилмоқда. Хусусан, ёшлар иштирокида флешмоб ва челленджлар ташкил этилиб, улар орқали соғлом ҳаёт тарзининг афзалликлари кенг тарғиб қилинмоқда.
Мазкур тадбирлар ёшларни турли зарарли иллатлардан асраш, уларнинг онгида ҳаётга масъулиятли ёндашувни шакллантириш ҳамда жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





