Сайёр қабул: аҳоли мурожаатларига жойида ечим
2026-04-24 09:00:00 / Янгиликлар

Сўх тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова томонидан тумандаги Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур қабул давомида жами 11 нафар фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми болалар нафақаси тайинлаш, тиббий ёрдам олиш ҳамда иш билан таъминлаш масалаларига оид бўлди.
Қабул жараёнида 4 нафар хотин-қиз махсус платформага киритилиб, уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда муаммолар ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабул аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга тезкор ва самарали ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




