🌿 Маҳалла — жамият таянчи: Сўхда байрам тадбири бўлиб ўтди
2026-03-24 07:30:00 / Янгиликлар
Сўх туманидаги “Соҳил” тантаналар саройида маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва корхона-муассасалар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида иштирокчиларни туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов табриклаб, маҳаллалар “еттилиги” фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларни туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Рашиджон Мамажонов табрикладилар.
Жорий йилда Сўх туманидан Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзурахон Турдиева “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлди ва ушбу мукофот тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида маҳалла соҳасида фаолият олиб бораётган “еттилик” вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
📍 Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










