Яшил макон
2026-03-18 17:05:00 / Янгиликлар
Бугун Сўх тумани Қайроқ массивида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
🌿 Ушбу эзгу ташаббусда тумандаги барча маҳаллалар ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, 10 00 туп мевали дарахт экиш жараёнида юксак фаоллик намоён этдилар.
🌳 Ҳар бир экилган ниҳол — келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир!
💚 Яшил макон — тоза табиат, соғлом келажак!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







