📍 Сўх тумани: табиат, қадрият ва имкониятлар уйғониши
2026-03-18 16:15:00 / Янгиликлар
Сўх тумани ўзининг бетакрор табиати, бой миллий урф-одат ва анъаналари, юксак қадриятлари ҳамда маҳаллий аҳолига хос меҳмондўстлиги билан ажралиб турадиган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу боис, бу қадимий ва гўзал масканга бугунги кунда атрофдагиларнинг эътибори тобора ортиб бормоқда.
Айни пайтда туманнинг туризм салоҳияти ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Шу муносабат билан Сўх тумани Республикамизнинг истиқболли туризм масканлари рўйхатига киритилди.
Бугун “XUMO DOKUMENTARY MEDIA GROUP” МЧЖ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар ва медиа вакиллари туманимизнинг диққатга сазовор ҳудудларида бўлиб, унинг туризм салоҳияти, миллий қадриятлари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида материаллар тайёрламоқдалар.
Мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад - Сўх туманини кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият эътиборига олиб чиқишдир. ОАВ вакиллари иштирокидаги ўрганиш ва ижодий ишлар жума кунига қадар давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









