Ёшлар мурожаати эътибордан четда қолмаяпти: яна бир муаммо ижобий ҳал этилди
2026-03-17 07:10:00 / Янгиликлар
“Ёшлар куни” доирасида ўтказилаётган учрашувлар ёшларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Демурасад маҳалласидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да 11-синф ўқувчиси Меҳрона Тўхсанбоева тикувчиликка бўлган қизиқиши ва оилавий корхона фаолиятини ривожлантириш учун тикув машинаси зарурлигини билдирган эди.
Мазкур мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилиб, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Исожон Мастонов томонидан ижобий ҳал этилди.
Ёш ҳунармандга замонавий тикув машинаси топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



