🔹 СЎХ ТУМАНИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-03-13 13:10:00 / Янгиликлар
Сўх туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида маҳаллалар, савдо шохобчалари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқот ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларга шахсий ва мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, хонадон ва тадбиркорлик объектларини техник қўриққа топшириш, шунингдек сигнализация ва видеокузатув тизимларидан фойдаланиш орқали хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг мурожаатлари тингланиб, хавфсизликни таъминлашга оид таклиф ва мулоҳазалар ўрганилмоқда.
Мазкур профилактик тадбирлар туманда осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








