🌸 Аёл - ҳаёт гултожи, хонадонларимиз файзи ва жамиятимиз таянчидир
2026-03-09 07:50:00 / Янгиликлар
Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Uztelecom жамоасида меҳнат қилиб келаётган азиз аёл ходимларимизга юксак эҳтиром кўрсатилди.
- Корхонамизда фаолият юритаётган икки нафар аёл ходимимиз ҳар доим жамоада ўзининг масъулияти, меҳнатсеварлиги ва самимийлиги билан ажралиб туради. Байрам муносабати билан улар самимий табрикланиб, корхона жамоаси томонидан миннатдорчилик рамзи сифатида камтарона совғалар топширилди, - дейди мазкур тизим раҳбари Хусравжон Шеров.
Азиз ва муҳтарам аёлларимизни яна бир бор ушбу гўзал байрам билан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва иш фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
🌷 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





