Сўх туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва “Қўриқлаш” хизмати афзалликларини тарғиб қилиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди
2026-03-06 07:30:00 / Янгиликлар
Сўх тумани қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда туман ички ишлар бўлими масъуллари ҳамкорлигида туман марказида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.
Тарғибот ишлари давомида фуқароларга “Қўриқлаш” хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ҳамда тўлов имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбирлар жиноятчиликнинг олдини олиш билан бир қаторда аҳоли ўртасида “Қўриқлаш” хизматига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларни соҳадаги янгиликлардан хабардор қилишга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





