ЭЪЛОН!
2026-03-03 16:30:00 / Янгиликлар
Ҳурматли фуқаролар!
Эртага, 4 март, чоршанба куни, соат 14-00 да Сўх тумани Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла биносида Сўх тумани ҳокими ўринбосарлари, туманидаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Сиз, сайёр қабул давомида ўзингизни қийнаган муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.
Вақти - эртага, 4 март, чоршанба куни соат 14:00 да.
Манзил: Сўх тумани Тул маҳалла фуқаролар йиғини биноси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

