Биласизми?
2026-02-20 11:05:00 / Янгиликлар
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш бўйича алоҳида изоҳ
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, яъни «больничный» бўйича янги тартиб 2026 йил 1 июлдан бошлаб қўлланилади. Шу сабабли 2026 йилнинг биринчи ярмида — январдан июнгача бўлган даврда касал бўлган ходимларга нисбатан ҳали ҳам эски қоидалар амал қилади.
Агар ходим 2026 йил 10 март куни касал бўлиб, шифокор унга бир неча кунга касаллик варақаси очса, бу ҳолат 1 июлгача бўлган даврга тўғри келади. Шунинг учун, йил 2026 бўлишига қарамасдан, мазкур ҳолатда янги тизим ишламайди. Касаллик нафақаси аввалги тартибда, яъни иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Энди иккинчи ҳолатни олайлик. Агар ходим 2026 йил 5 июл куни касал бўлиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилса, бу ҳолат 1 июлдан кейин юзага келган ҳисобланади. Касалликнинг дастлабки 5 куни учун тўловни иш берувчи амалга оширади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

