🐟 Сўхда замонавий балиқчилик кластери барпо этилмоқда
2026-02-18 17:20:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда туманимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сояко массивида замонавий балиқчилик кластери ташкил этиш ишлари бошланди.
📌 Лойиҳа ҳақида қисқача:
• Дарё бўйидаги 15 гектар майдонда ҳар бири 0,5 гектардан иборат 30 та балиқчилик хўжалиги ташкил этилади.
• Жами инвестиция ҳажми – 40,0 млрд сўм.
• Бюджет маблағи эҳтиёжи – 5,8 млрд сўм.
• Инфратузилма доирасида 1 та трансформатор, 150 та бетон таянч устуни ва 150 та кўча чироғи ўрнатилади.
• 3 км автомобиль йўли қурилиб, 1 км дарё қирғоғи мустаҳкамланади.
📊 Кутилаётган самара:
• 10 та янги тадбиркорлик субъекти фаолият бошлайди.
• 90 та янги иш ўрни яратилади.
• Бюджетга йилига қўшимча 600 млн сўм солиқ тушуми таъминланади.
Қурилиш ишларини 2026 йил якунига қадар тўлиқ якунлаш режалаштирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

