Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-02-17 10:40:00 / Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари Содиқжон Мурзоев ҳамда Мадинахон Сафарова иштирок этиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган мурожаатларни тингладилар.
Қабул жараёнида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилди. Баён этилган масалалар мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечимини таъминлаш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







