«Аёллар дафтари» – хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси
2026-02-11 14:10:00 / Янгиликлар
«Аёллар дафтари» 2021 йилда Президент ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, асосан ижтимоий қийинчиликларга дуч келган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Ушбу дафтарга киритилган аёлларга касб-ҳунар ўргатиш, кредитлар ажратиш, тиббий ёрдам ҳамда бошқа ижтимоий имтиёзлар тақдим этилади. Шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
“Аёллар дафтари”нинг мақсади
«Аёллар дафтари»нинг асосий мақсади, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, шунингдек, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлашдан иборат.

