Сўх тумани ҳокими фуқароларни қабул қилди
2026-01-15 10:50:00 / Янгиликлар
Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан туман идора ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида мурожаати ва муаммоси бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва шикоятлари бирма-бир тингланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қабулга келган мурожаатлар асосан даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, электр ва табиий газ таъминоти, ер ва кадастр масалалари ҳамда бошқа йўналишларда бўлди.
Ҳоким Сайидбаҳром Сайидмусаев таъкидлаганидек, “Ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири ётганини унутмаслигимиз керак. Шу боис ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш талаб этилади.”
Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, айрим фуқароларга эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










