ЭЪЛОН!
2026-01-13 20:05:00 / Янгиликлар
Сўх тумани аҳолиси диққатига!
Сўх тумани ҳудудида сўнгги кунларда интернет тезлигининг пасайиши кузатилмоқда. Ушбу муаммо Республика миқёсидаги масъул ташкилотларга етказилган бўлиб, айни пайтда уни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туманда интернет тармоғини модернизация қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 16-январь, жума куни, соат 00:00 дан 06:00 гача Сўх тумани ҳудудида интернет ва алоқа тармоқларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.
Келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва аҳолидан тушуниш билан қабул қилишларини сўраймиз.
Ҳурмат билан, “Uzbektelekom” AK Сўх тумани бўлими маъмурияти

