Сўхлик нуронийлар учун дам олиш саёҳати
2025-12-06 11:55:00 / Янгиликлар

Юртбошимизнинг жойларда ички туризмни ривожлантириш ва «Нуроний» жамғармаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қатор ташаббуслари доирасида Сўх тумани нуроний жамғармаси томонидан маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди.
Сўх тумани «Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари Абдушукур Тўрабоев раҳбарлигида бир гуруҳ фаол нуронийлар жорий йилнинг 4 декабрь куни Наманган шаҳрига бир кунлик саёҳатга олиб чиқилди. Саёҳат жадвали Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармаси томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилди.
Саёҳат давомида нуронийлар Наманган шахар музейи, зиёратгоҳлар ва дам олин боғлари бўйлаб ташриф буюриб, мароқли ва ёрқин дам олиш имкониятига эга бўлдилар. Барча иштирокчилар ҳукумат раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви ҳамда вилоят “Нуроний” жамғармасига миннатдорчилик билдирдилар.
Мазкур тадбир нуронийларимизнинг дам олишини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






