Сайёр қабул: Халқ ичида — халқ учун!
2025-07-23 17:00:00 / Янгиликлар
Бугун Ҳикматли маҳалласида, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг ечимига амалий ёндашиш мақсадида туман ҳокими Азизбек Турдимуродовнинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида маҳаллаларидан ташриф буюрган 80 нафардан ортиқ фуқаролар ўз муаммо ва таклифларини эркин баён этди.Кўтарилган масалалар орасида ички йўлларга асфалт ётқизиш, яроқсиз ҳолга келган электр устунларини алмаштириш, коʻп қаватли уй жойларда ободонлашитириш ишлари ва канализация тизимларини тоʻгʻрилаш каби долзарб эҳтиёжлар алоҳида таъкидланди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, мурожаатларнинг бир қисми сайёр қабул жараёнида жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.








