Сирдарё туманида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилди
2025-07-04 08:00:00 / Янгиликлар
Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида туман ҳокимининг ўринбосарлари Султонбек Маманазаров, Бахтиёр Норқулов ва Нилуфар Ғафурова фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб боришди.
Сайёр қабул давомида туман аҳолиси томонидан турли йўналишларда — ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар, ер участкалари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан жойида ўрганиш ва ечим топиш чоралари кўрилди. Айрим муаммоларга шу ернинг ўзидаёқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Бу каби сайёр қабуллар аҳолининг давлат органлари билан бевосита мулоқоти, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва амалий ечимлар топишда муҳим аҳамият касб этмоқда








