Аввал хабар берганимиздек Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари билан Усмонов Азизбек Абдумурод ўғли – “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан, Абдуалимов Алишер Самандар ўғли “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди.
2025-07-02 11:00:00 / Янгиликлар

Бугун Сирдарё туман ҳокими Азизбек Турдимуродов юксак мукофотни қўлга киритган ёшларимиз билан учрашди ҳамда уларни самимий табриклади. Туман раҳбари уларнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади ҳамда эсдалик совғаларини топширди.


