Баҳор маҳалласида шахсий қабул: фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-11-13 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов Баҳор маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабулни ўтказиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита тинглади.
Қабул давомида 25 нафарга яқин фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Хусусан, уй-жойларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақасини тайинлаш, коммунал хизматлар ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалалар кўтарилди.
Мурожаатлар масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олиниб, фуқароларни қийнаётган масалаларга қонуний ва амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.





