БАЙРОҒИМИЗ — ФАХРИМИЗ ВА ҒУРУРИМИЗ!
2026-11-18 09:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги кенг нишонланди.
“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ташкил этилган тантанали тадбирда Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Маҳаматқулович Турдимуродов иштирок этиб, давлат байроғимизнинг халқимиз учун муқаддас рамз экани, унда Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурури ва мустақиллигимиз руҳи мужассам эканини таъкидлади.
Байрам тадбирлари доирасида кун давомида байроқ остида юриш марафони,ватанпарварлик чиқишлари, куй-қўшиқлар ва мусиқий дастурлар намойиш этилди.




