Тарихий ғалаба: Сирдарёлик Шаҳзодбек Холмуродов — Ёшлар Олимпиадаси витсе-чемпиони!
2026-11-14 09:00:00 / Янгиликлар

Сенегал пойтахти Дакарда ўтказилаётган Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида сирдарёлик Шаҳзодбек Холмуродов уч ҳатлаб сакраш баҳсларида 15,71 метр натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу натижа Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида Ёшлар Олимпия ўйинларида ўғил болалар ўртасидаги илк медал бўлди.
Бугун юртимизга қайтган ёш спортчимиз тантанали кутиб олинди.



