Сирдарё туманида янги хорижий инвеститсия лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-11-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан электротехника саноати вакиллари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ўтказилган мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов Хитойнинг Ҳуаwан Неw Энергй Cо., Лтд. компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида компаниянинг туманга инвеститсия киритиши, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиши ҳамда электротехника йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириши масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш учун ҳудуднинг мавжуд имкониятлари, инфратузилма масалалари ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.






