ПРЕЗИДЕНТ ОЛИМПИАДАСИДА СИРДАРЁНИНГ УЧИНЧИ ОЛТИН МЕДАЛИ!
2026-10-28 21:25:00 / Янгиликлар

Президент олимпиадасининг республика финал босқичида Сирдарё тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Жуманкулова Дурдона Икромжон қизи енгил атлетиканинг учкураш йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритди!
Ушбу ғалаба Сирдарё вилояти делегатсиясининг мусобақадаги олтин медаллари сонини учтага етказди. Дурдонанинг юксак натижаси туманимиз спорти ривожи ва ёшлар салоҳиятининг яна бир ёрқин намунасидир.
Сирдарё тумани ҳокимлиги номидан Дурдона Жуманкуловани ушбу қувончли ютуғи билан самимий табриклаймиз! Келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар, янги рекордлар ва юксак марралар тилаймиз!
