“Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг Сирдарё тумани босқичи бўлиб ўтди
2026-10-28 16:00:00 / Янгиликлар

11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 10-июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони ижроси доирасида “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик йўналишларида ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
Танлов комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларнинг иқтидори, эришган ютуқлари ҳамда амалга оширган ишлари белгиланган мезонлар асосида холисона баҳоланди.
Туман босқичида муваффақиятли иштирок этган хотин-қизлар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.









