СИРДАРЁ ТУМАНИДА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-20 12:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманида кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида сабзавотларни дуга усулида етиштириш, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда такрорий экинлар ҳосилдорлигини ошириш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда замонавий агротехник усулларни қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосил сифати ҳамда салмоғини ошириш юзасидан мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, фермер хўжаликларида илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, такрорий экинларни ўз вақтида парваришлаш ва йиғиб олиш орқали мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.



