Сирдарё тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида рақамли давлат хизматлари ва сунъий интеллект бўйича семинар ўтказилди
2026-10-10 14:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда my.gov.uz портали орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби, унинг имкониятлари ҳамда сунъий интеллект технологияларининг таълим ва кундалик ҳаётдаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга сунъий интеллект воситаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ахборотларнинг ишончлилигини текшириш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар ёшларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.







