Матбуот анжумани ўтказилди
2026-09-19 09:00:00 / Матбуот анжуманлари

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида кузги агротехник тадбирларни сифатли ташкил этиш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда ерларни экишга тайёрлаш, кузги экиш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, сифатли уруғлик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Кузги тадбирларнинг сифатли бажарилиши келгуси йил мўл ҳосил етиштиришнинг муҳим омили экани таъкидланди.





